
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Чемпионлар Лигаси доирасида "Бавария"га қарши ўтказилган ўйинда жароҳат олди. Ҳакими ўйинда Луис Диаснинг қаттиқ ҳаракати туфайли майдонда жароҳатланди.
Оғриқ шу даражада кучли эдики, марокашлик футболчи кўз ёшларини тийиб туролмади. L'Equipe нашрининг хабарига кўра, Ҳакими Африка Кубогида Марокаш терма жамоаси сафида иштирок этиш имкониятини сақлаб қолмоқда.
Бу юлдуз футболчининг тикланиш жараёнига боғлиқ бўлади. Аммо аниқки, минимал тикланиш муддати олти ҳафта бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Африка Кубоги 21 декабрь куни бошланади. Шунингдек, "ПСЖ" Чемпионлар Лигаси ўйинида "Бавария"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар