
“Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар лигаси доирасида Леверкузенда “Байер”га қарши кечган ўйиндан (0:1) сўнг ўз фикрларини билдирди. Лиссабонда ўтган баҳсда меҳмонлар 65-дақиқада Патрик Шикнинг аниқ зарбаси эвазига ғалаба қозонишди.
“Бенфика” ҳамма нарсани қилди, фақат бир нарсани эплай олмади – гол уришни. Энг яхши жамоа мағлуб бўлди.
Бу ягона жамоа эди, у реал имкониятлар яратди. Биз фантастик ўйин кўрсатдик, лекин ғалаба қозониш учун гол уриш керак.
Футболчилар дарвозабон, устун ва ҳатто майдон ташқарига зарбалар йўллашди – бу эса ўйиннинг якунига таъсир қилди. Мен келажагимизга ишонаман.
Бугунгидек ўйнашда давом этишимиз керак, шунда ғалабалар узоқ куттирмайди. Бундай ўйинда биз 10 ўйиндан 9 тасида ғалаба қозонамиз”, деди Моуринью УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.
“Бенфика” тўрт турдан кейин умумий босқич жадвалида бирорта очко тўплай олмади ва 35-ўринни эгаллаб турибди.
Моуринью: "Энг яхши жамоа ютқазди"
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар