date

Ливерпуль Бастони учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи

Ливерпуль Бастони учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи
Ливерпуль жамоаси ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келмоқда. Шу сабабли мерсисайдлик клуб январ ойида трансфер бозорига чиқишни режалаштирмоқда.

Fichajes нашрининг хабарига кўра, Ливерпулнинг асосий трансфер мақсади Интер ҳимоячиси Алессандро Бастони бўлиб турибди. Манбаларига кўра, Ливерпуль Бастонининг ўйин сифати ва тажрибасини юқори баҳоламоқда ва уни харид қилиш учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Клуб раҳбарияти 26 ёшли италиялик футболчини ҳимоя чизиғини қайта қуриш лойиҳасига мукаммал мос келади деб ҳисобламоқда. 2025/2026 йилги мавсумда Алессандро Бастони 12 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Ливерпуль ўзининг кейинги ўйинини 9-ноябр куни сафарда Манчестер Сити жамоасига қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль Бастони учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи