
Массимилиано Аллегри, "Милан" бош мураббийи, жамоанинг ҳозирги мавсумдаги асосий муаммолари ҳақида фикр билдирди. Шанба куни "россонери" А Сериянинг 11-турида "Парма" билан 2:2 ҳисобига дуранг ўйнади.
Учрашувда "Милан" илк бўлимнинг 45-дақиқасига қадар 2:0 ҳисоби билан олдинда эди. "Бизнинг асосий мақсадимиз – кучли тўртликдан жой олиш, ҳозирда биз шу позициядамиз.
Биламизки, топ-4да қолишимиз керак. "Милан" муҳим ўйинларни ютди, аммо даражаси пастроқ жамоаларга қарши ўйинларда кўп очко йўқотди.
Буни тузатишимиз шарт", – деди Аллегри DAZNга берган интервьюсида. Ҳозирда "Милан" 22 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Аммо яқин орада "Наполи", "Интер" ва "Рома" каби клублар ҳозирги турдаги ўйинларини ютса, "Милан"дан ўтиб кетишлари мумкин.
Аллегри: "Милан"нинг асосий муаммоси нимада?
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар