
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике клубнинг трансфер бозори фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Парижликлар жамоаси жароҳатлар сабаб таркибда муаммоларга дуч келмоқда ва бу қишда трансферлар амалга оширилиши эҳтимолини оширади.
"Биз ҳар доим турли вариантларга очиқмиз, лекин трансферлар учун ҳеч қандай шошилинчлик йўқ, хавотирланишга асос кўрмаяпман. Трансферларни режалаштираётганда, биз нафақат ижобий томонларни, балки салбий жиҳатларни ҳам кўриб чиқамиз.
Ҳозирча ҳеч қандай муаммога дуч келмадик. Албатта, жароҳатлар бор, лекин бу ҳар бир жамоада учраб туради.
Биз вариантларни кўриб чиқмоқдамиз, аммо ҳозирги таркибдан мамнунмиз ва хотиржаммиз," деди Энрике Лига 1 доирасидаги "Лион"га қарши кечадиган ўйин олдидан. ПСЖ ҳозир Франция чемпионати жадвалида учинчи ўринда бормоқда, аммо бугунги ўйинда ғалаба қозонилса, биринчи ўринга қайтади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.