date

Гаттузо Италия футболи инқирози ҳақида гапирди

Гаттузо Италия футболи инқирози ҳақида гапирди
Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия футболидаги инқироз сабабларини изоҳлади. Унга кўра, ўтган асрнинг охирги йилларида дунёдаги энг илғор футбол тизимларидан бири ҳисобланган Италия футболи бугунги кунда бир қанча муаммолар билан дуч келмоқда.

"Англия Премьер-лигасида (АПЛ) футбол мутлақо бошқача, асосан, унга киритилган катта маблағлар туфайли. Лекин Италияда жуда малакали ва тажрибали мураббийлар бор.

Серия Аʼда ижодкорлик кўрсатмаса, яхши натижаларга эришиш жуда қийин. Аммо Серия Аʼнинг етакчи жамоаларида фақат 1-2 нафар ўйинчи бор, улар учун мураббий сифатида кузатишни истайман ва бунга лойиқ деб ҳисоблайман. Менинг фикримча, муаммо шунда", – деди Гаттузо pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо 2025 йил июн ойида Италия терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Гаттузо Италия футболи инқирози ҳақида гапирди