date

Ливерпуль Эллиотни қайтариши мумкин


Астон Вилла клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Харви Эллиот Ливерпуль сафига муддатидан аввал қайтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider манбаси хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мерсисайд клуби 22 ёшли футболчини ижара муддати тугамасдан чақириб олиши мумкин. Сабаби, Эллиот Астон Вилла сафида мунтазам ўйин амалиётига эга эмас.

Сўнгги учта Премер-лига учрашувларида футболчи ҳатто ўйин қайдномасига киритилмади. Ливерпулнинг бу қарори Астон Вилла учун яхши янгилик бўлиши мумкин, чунки клуб ярим ҳимоячига катта ишонч билдирмаётгани кўзга ташланади.

Астон Вилла сафида Эллиот жами олти ўйинда иштирок этиб, бир марта гол уришга муваффақ бўлди. Футболчининг Ливерпуль билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль Эллиотни қайтариши мумкин