date

Ливерпуль Салаҳга ўринбосар топди – 80 млн евро


Брайтоннинг 21 ёшли қанот ҳужумчиси Янкуба Минте фаолиятини бошқа инглиз клуби таркибида давом эттириши мумкин. Football Insider журналистлари хабарига кўра, амалдаги Англия чемпиони "Ливерпуль" футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

"Қизиллар" Минтейни Миср юлдузи Муҳаммад Салаҳнинг ўринбосари сифатида кўришмоқда. Брайтон эса африкалик футболчи учун тахминан 80 миллион евро сўрамоқда.

Жорий мавсумда Янкуба Минте Брайтон таркибида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Брайтон билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль Салаҳга ўринбосар топди – 80 млн евро