
Юлдуз футболчи Лионел Месси ўзининг орзусини ошкор қилди. Саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби Барселонага қайтиб яшашни хоҳлайди.
"Барселона мухлисларига нимани айта оламан? Мен жуда қайтишни хоҳлайман. Биз Барселонани жуда соғиндик. Болаларим ва рафиқам доим шаҳар ҳақида гапиришади.
Биз яна ўша ерда яшашни истаймиз. Уйимиз бор, ҳаммаси тайёр – бу бизнинг орзуимиз. Стадионни тайёр бўлгач кўришни хоҳлайман. Парижга кетганимдан бери "Камп Ноу"да бўлмаганман, шундан сўнг жамоа "Монжуик"га кўчиб ўтди.
Бу ғалати бўлади, лекин янги стадионни кўриш жуда ҳиссиётли бўлади. Мен доим ҳис қиладиган севги учун ташаккур айтаман. Бундан бошқа қўшимча гапим йўқ – фақат раҳмат!", – деди Месси Испаниянинг Sport нашрига.
Ҳозирда Лионел Месси "Интер Майами" сафида тўп сурмоқда. Яқинда аргентиналик футболчи МЛС клуби билан 2028 йил охиригача шартномасини узайтирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!