
Италиялик собиқ футболчи Даниеле Адани "Наполи"даги инқироз ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, "Болонья"га қарши мағлубиятдан сўнг, ҳиссиётга берилувчан Антонио Конте истеъфога чиқишга тайёр бўлган.
Аданиинг сўзларига кўра, бундай муносабатни Конте характеридан келиб чиқиб кутиш мумкин эди. Шунга қарамай, Адани Конте яқин орада истеъфога чиқишига ишонмайди.
"Бу Конте давридаги "Наполи" учун энг ёмон ўйин эди ва бу эътибордан четда қолиши мумкин эмасди. Аммо у клуб ҳақида гапирганда ўзининг истеъфосини эмас, балки масъулиятни, ҳар бир кишига ёрдам беришга тайёр эканлигини ва мотивация ҳақида сўз юритди", – деди Адани calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте "Наполи"ни 2024 йилдан бери бошқариб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар