Де Йонг Педрининг аҳамиятини баҳолади

Френки де Ёнг Педрининг ўрнини ҳеч ким боса олмаслигини таъкидлади. Жароҳатидан тикланаётган 22 ёшли футболчи Барселонанинг сўнгги учта ўйинини ўтказиб юборди ва унинг майдонга қайтиши декабр ойининг бошига режалаштирилмоқда. Педри жорий мавсумда 13 ўйинда 2 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширди.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жамоадоши Педри ҳақида фикр билдирди. Испаниялик футболчи жароҳатидан тикланишни давом эттирмоқда ва шу сабабли "Барселона"нинг сўнгги учта ўйинини ўтказиб юборди.
"Педрини ҳеч ким ўрнини боса олмайди, деб ўйлайман. Бизнинг таркибда унинг услубидаги бошқа футболчилар йўқ.
У жуда иқтидорли, аммо ҳозир унинг ҳақида ортиқча гапириш керак эмас – бу унга қўшимча босим яратади", – дейди де Йонг испан матбуотига берган интервьюсида.
22 ёшли Педри жорий мавсумда 13 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Унинг майдонга қайтиши декабр ойининг бошига режалаштирилмоқда.































Изоҳлар 0
…