
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойернинг Германия терма жамоасига қайтиши эҳтимоли ҳануз очиқ қолмоқда. Германия футбол иттифоқининг баъзи вакиллари бош мураббий Юлиан Нагельсманга тажрибали футболчини 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида кўриб чиқишни тавсия қилмоқда.
Журналист Тоби Альтшофнинг хабарига кўра, Нойер икки шарт асосида терма жамоага қайтиши мумкин: агар Марк-Андре тер Штеген на Барселонада, на бошқа клубда ўйин амалиётига эга бўлмаса ва агар Нагельсман 39 ёшли дарвозабонни қайтариш ғоясини қўллаб-қувватлаб, уни терма жамоага қайтишга шахсан ишонтирса. Келгуси йил март ойида Мануэль Нойер 40 ёшга тўлади.
Жаҳон чемпионати 2026 йил июн ва июл ойларида АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.