date

Жоан Гарсия: "Барселона" чемпионлик учун курашади

Жоан Гарсия: "Барселона" чемпионлик учун курашади
"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия Ла Лига чемпионлик пойгасидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. 12-турни ортда қолдирган ҳолда, каталонияликлар 28 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Жамоа Мадриднинг "Реал" клубидан уч очко орқада қолган. Шунингдек, "Вильярреал" (26 очко) ва "Атлетико" (25 очко) ҳам яқин орқада жойлашган.

"Биз биламизки, чемпионатда ғалаба қозониш осон эмас, аммо бизнинг мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишдир. Ўйинларимиздаги бир қатор муваффақиятсизликлардан сўнг вазиятни ўнглашга қатъий бел боғлаганмиз.

Жамоамиз ниҳоятда диққатни жамлаган ҳолда ҳаракат қилмоқда", – дея таъкидлади дарвозабон Гарсия интервьюсида.

Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" навбатдаги турда 22 ноябр куни ўз майдонида "Атлетик Бильбао"га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жоан Гарсия: "Барселона" чемпионлик учун курашади