date

Жоан Гарсия: "Барселона" услуби хавфли, лекин самарали

Жоан Гарсия: "Барселона" услуби хавфли, лекин самарали
“Барселона” дарвозабони Жоан Гарсия жамоасининг ўйин услуби ҳақида фикр билдирди. “Бош мураббий Ханс-Дитер Флик бизни жуда юқори чизиқда ҳимоя қилишга одатлантирди.

Бу услуб, баъзан, рақибларимизга имконият яратиб бергандек кўринса-да, тўғри қўлланилганда ажойиб натижалар беради. Биз, дарвозабонлар учун, бу услуб бутун ўйин давомида диққатни жамлашга ёрдам беради.

Ҳa, бу хавфли услуб, лекин рақибларни тезроқ ҳаракат қилишга, тезроқ қарор қабул қилишга мажбур қиламиз. Шу сабабли, улар кичик майдонларда кўпроқ хатоларга йўл қўйишади ва бу бизга тўпни қайтариб олиш имконини беради.

Бу услубда ҳаммаси сантиметрлар билан ҳал қилиниши мумкин, шунинг учун жуда яхши тайёргарлик талаб этилади. Мен жамоамизнинг услубига ишонаман ва айрим жиҳатларни яхшилаганимиздан сўнг, улкан натижаларга эришамиз”, – дея Гарсиянинг сўзларини испан нашрлари келтирган.

“Барселона” 12 турдан сўнг Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жоан Гарсия: "Барселона" услуби хавфли, лекин самарали