date

Алварес Чемпионлар лигасида Месси билан таққосланди

Алварес Чемпионлар лигасида Месси билан таққосланди
Мадриднинг "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Алварес УЕФА Чемпионлар лигасида ўзига хос натижага эришди ва Лионель Мессидан ўтиб кетди. Бу ҳақда журналист J Ladrón ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

25 ёшли Алварес жорий йилнинг 4-ноябр куни Белгиянинг "Унион" жамоаси дарвозасига гол урди. Бу гол унга Чемпионлар лигасидаги дастлабки 30 ўйинда энг кўп гол урган аргентиналик футболчи бўлиш имконини берди.

Таққослаш учун, Лионель Месси 16 та, Серхио Агуэро 14 та, Эрнан Креспо ва Лисандро Мартинес эса 13 тадан гол урган. Жорий мавсумда Трансфермаркт порталига кўра, 100 миллион евроға баҳоланган Хулиан Алварес клуб даражасида 15 та ўйинда 9 та гол уриб, 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алварес Чемпионлар лигасида Месси билан таққосланди