date

Ширер: Вольтемаде «Ньюкасл» учун муаммо

Ширер: Вольтемаде «Ньюкасл» учун муаммо
Ўтмишда таниқли инглиз футболчиси Алан Ширер Ник Вольтемаденинг «Ньюкасл» учун ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Мутаҳассиснинг таъкидлашича, ҳужумчи «қарғалар»нинг ўйин услубига мос келмайди.

«Тўп билан ишлашда у қанчалик яхши бўлмасин, Вольтемаде «Ньюкасл» учун муаммо туғдиради, чунки у жуда тез эмас, прессинги яхши эмас ва ҳужумга фаол равишда қўшилмайди», – деди Ширер Betfairга берган интервьюсида. Вольтемаде ушбу ёзда «Ньюкасл» таркибига Германиянинг «Штутгарт» клубидан қўшилган эди.

Немис ҳужумчиси жамоа сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди. АПЛнинг 11-туридан сўнг, «Ньюкасл» 12 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасини эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ширер: Вольтемаде «Ньюкасл» учун муаммо