
Хосеп Гвардиола келаси йили "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин. Унинг шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача амалда, лекин бу ёзда кетиш учун қулай фурсат бўлиши эҳтимоли бор, чунки жамоа таркиби шаклланган ва Гвардиола ўн йиллик фаолияти давомида барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритган.
The Times нашрига кўра, Гвардиола кетиш ҳолатида "Манчестер Сити" учун янги мураббийни танлашда маслаҳат беришга тайёр, аммо якуний қарорни клубнинг директорлар кенгаши қабул қилади. Манбаларига кўра, ҳозирда клуб ичида собиқ сардор Венсан Компани катта қўллаб-қувватловга эга.
У айни пайтда "Бавария"да муваффақиятли ишламоқда ва яқин орада шартномасини 2029 йил ўрталаригача узайтирди. Шунингдек, "Марсель" бош мураббийи Роберто де Дзерби ва "Борнмут" клуби устози Андони Ираола ҳам "шаҳарликлар" эътиборини тортган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.