date

Обамеянг: "Челси"га ўтиш энг катта хато эди


Таниқли габонлик ҳужумчи Пер-Эмерик Обамеянг Лондондаги "Челси" жамоасида ўтказган фаолиятидан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилди. "Челси"га ўтиш фаолиятимдаги энг катта хато эди.

Ўша вақтда "Барселона" мени ёки Депайни сотиши керак эди. Фаолиятни давом эттириш учун ягона вариант "Челси" эди.

Мен бу таклифни қабул қилдим ва ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйладим. Лекин аксинча бўлиб чиқди," - дейди тажрибали ҳужумчи Tpoopz TV YouTube канали орқали.

Обамеянг Лондондаги топ-клубда бир йил фаолият олиб борди ва кейинчалик "Марсель"га ўтди. У "Челси" сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва битта голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Обамеянг: "Челси"га ўтиш энг катта хато эди