Эрик Гарсия Барселона учун ПСЖни рад этди


Барселона ҳимоячиси Эрик Гарсия клубни тарк этмоқчи эмас. Тез орада "кўк-анорранглилар" 24 ёшли футболчи билан шартномани узайтириши ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.
Турли манбаларга кўра, испаниялик футболчи Франциянинг ПСЖ клуби ва А Сериянинг номи очиқланмаган вакилларига рад жавобини берган, чунки у "Барселона"да қолишни қатъий мақсад қилган. Эрик Гарсиянинг каталониялик гранд билан янги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача амал қилиши кутилмоқда.
Музокаралар якуний босқичга етган. Амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида ниҳоясига етади.































Изоҳлар 0
…