Скалони: Месси 2026-йилги ЖЧда ўйнайдими, билмайман
1 дақиқа ўқиш200


Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши борасида аниқ бир жавоб бера олмади. 38 ёшли "Интер Майами" футболчиси миллий терма жамоа билан мундиалга бормаслиги мумкинлигини тан олди.
Журналистлар бу саволни "альбиселесте" бош мураббийига ҳам беришди, аммо у аниқ жавоб бермади. Скалони шундай деди: "Месси 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ўйнайдими?
Билмайман". Аргентина терма жамоаси Жанубий Америка саралаш гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, мундиалга ишончли тарзда йўлланма олди.
2026-йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.
- #Аргентина Термажамоаси
- #Лионель Скалони
- #Лионель Месси
- #Жаҳон Чемпионати
- #Жанубий Америка
- #Аргентина Жамоаси
- #Месси Kelajagi
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…