Бавария янги ярим ҳимоячисини топди

Бавария янги ярим ҳимоячисини топди
Бельгиянинг "Андерлехт" клуби ярим ҳимоячиси Натан де Кат Германия Бундеслигасида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, 17 ёшли футболчини Мюнхеннинг "Бавария" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари таркибига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг трансфер нархи 7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Де Катнинг "Андерлехт" билан амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бельгиянинг жорий мавсум чемпионатида ярим ҳимоячи 14 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатма ёздириб қўйган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар