date

Колосков: "Бундай хатолар ҳаммада бўлади"

Колосков: "Бундай хатолар ҳаммада бўлади"
Россия Футбол иттифоқининг фахрий президенти Вячеслав Колосков Россия терма жамоаси дарвозабони Матвей Сафоновнинг Перу миллий жамоасига қарши BetBoom ўртоқлик учрашувида йўл қўйган хатосини изоҳлади. Иккинчи бўлим охирида перуликлар ҳужумчиси Алекс Валера узоқ масофадан зарба берди, бу зарбани "ПСЖ" дарвозабони қайтара олмади.

Учрашув 1:1 ҳисоб билан якунланди. "Матвей яхши ва юқори даражадаги дарвозабон, у Европанинг энг кучли жамоаларидан бирида ўйнайди.

Унинг малакасига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бундай хатолар ҳаммада бўлади", - дейди Колосков "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида.

Эртага, 15-ноябр куни Россия терма жамоаси Сочидаги "Фишт" стадионида Чили терма жамоасига қарши ўйин ўтказади. Учрашув Москва вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Колосков: "Бундай хатолар ҳаммада бўлади"