date

Тимо Вернер МЛСда Месси билан бир лигага ўтиши мумкин

Тимо Вернер МЛСда Месси билан бир лигага ўтиши мумкин
Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби вингери Тимо Вернер қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбаларига кўра, 29 ёшли футболчининг қишда клубдан кетиши эҳтимоли ортиб бормоқда. Январ ойида Вернер, катта ўзгаришлар юз бермаса, Америка МЛС лигасининг бир клубига йўл олиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Вернер Германия чемпионатида фақат бир ўйинда майдонга тушиб, атиги бир дақиқа ўйнади. "РБ Лейпциг" билан ҳужумчининг амалдаги шартномаси келгуси ёзга қадар мўлжалланган.

Трансфермаркт портали футболчининг нархини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тимо Вернер МЛСда Месси билан бир лигага ўтиши мумкин