date

Нагельсманн: «Биз дуранг учун ўйнамаймиз»

Нагельсманн: «Биз дуранг учун ўйнамаймиз»
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жаҳон чемпионати саралаш босқичи сўнгги турида Словакия билан бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйин ҳақида фикр билдирди. Айни ушбу баҳс мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма тақдирини ҳал қилади.

Жамоалар ўз ҳисобларида 12 очкодан тўплаган, аммо тўплар нисбати Германия фойдасига бўлгани сабабли уларга дуранг ҳам кифоя қилади. Мазкур ўйин душанба куни ўтказилади.

"Мен ҳеч қачон жамоаларимни дуранг учун ўйнашга тайёрламаганман. Биз ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг стандартларимиз ва шундай бўлиши керак. Агар бугунгидан яхшироқ ўйнасак, ғалаба қозонишимиз мумкин", – деди Нагельсманн Люксембург устидан 2:0 ҳисобига эришилган ғалабадан сўнг берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Германия биринчи даврада Словакияга сафарда 0:2 ҳисобига мағлуб бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нагельсманн: «Биз дуранг учун ўйнамаймиз»