6 610
Луис Энрике: «Барселона» – Чемпионлар лигасининг фаворити эмас, бизлар яримфиналга чиқиш учун номзодлармиз»
“Барселона” бош мураббийси Луис Энрике Чемпионлар Лигаси нимчорак босқичининг “ПСЖ”га қарши ўтказиладиган жавоб баҳсидан кутаётган умидлари ҳақида ўртоқлашди, деб ёзади Kun.uz.
“Парижликлар учун биринчи учрашув салбий кўриниш олди. Улар ўзларининг барча имкониятларидан фойдаланиб, ютишга ҳаракат қиладилар.
Бизнинг мақсадимиз ҳам равшан – бизлар бу ўйинни ютишни истаймиз. Кимда яримфиналга чиқишга кўпроқ имконият борлиги ҳақида бирор сўз айтолмайман. Шуни биламанки, бизлар кейинги босқичга чиқишимиз учун яна битта ажойиб ўтказишимиз керак”, деб айтди Энрике.
“Бизлар Чемпионлар Лигасининг фаворитлари эмас, балки яримфиналга чиқиш учун номзодлармиз. Худди шу кабиларни “ПСЖ” ва мусобақанинг қолган бошқа иштирокчилари ҳақида айтиш мумкин. Кейинги босқичга фақатгина тўртта жамоа чиқади, бироқ барча 8 жамоада Чемпионлар Лигасида зафар қучишга имконият бир хил.
Мен бизнинг мухлисларимиздан жамоа билан бирга бўлишларини сўрайман, улар бизни янада кучлироқ қилади. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашларига ишонамиз.
Иброҳимович қайтмоқда, бироқ бу масаланинг моҳиятини ўзгартирмайди. “ПСЖ” ўзига хос услубда ўйнайди. Златан ва Верратти – парижликлар учун жуда муҳим ўйинчилардир, шунинг учун “ПСЖ”нинг индивидуал ўйин борасидаги маҳорати ошади.
Бизлар ўйин режасини ўзгартиришимиз мумкин, бироқ буни Ибра ёки Веррарти ўйнагани учун қилмаймиз. Баъзида бизлар режаларга алоҳида ўйинчилар деб эмас, балки рақибга кўпроқ муаммо туғдириш мақсадида ўзгартиришлар киритамиз. Верраттини биринчи бор ўйинда кўрганимданоқ у менга жуда ёқиб қолган. У исталган жамоада тўп сура олади”, – деб қўшимча қилиб ўтди “Барса” бош мураббийси.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйин 1:3 ҳисобида меҳмонда “Барселона” фойдасига ҳал бўлганди. Барселонада бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви 21 апрелда Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди