date

Россия терма жамоаси 2021 йилдан бери илк бор мағлуб бўлди

Россия терма жамоаси 2021 йилдан бери илк бор мағлуб бўлди
Россия терма жамоаси 2021 йилдан бери илк бор мағлубиятга учради. Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа ўртоқлик учрашувида Чили терма жамоасига ютқазди.

Учрашув 2:0 ҳисобида чилиликлар фойдасига якунланди. Ғалабали голлар Гонзало Тапия ва Диас Бреретонга тегишли.

Ушбу мағлубият Карпин жамоаси учун сўнгги бор 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Хорватия майдонида ютқазганидан кейинги биринчи мағлубият бўлди. Шундан бери россияликлар 23 та ўртоқлик учрашуви ўтказиб, мағлубиятга учрамаган эди.

Бунгача Россия футбол иттифоқи маълум қилишича, терма жамоанинг кейинги тўрт ўртоқлик учрашуви 2026 йилнинг март ва июн ойларида ўтказилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси 2021 йилдан бери илк бор мағлуб бўлди