date

Локателли Италия мағлубияти ҳақида фикр билдирди


Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли Норвегияга қарши ўйинда 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг журналистларга ўз фикрларини билдирди. Италия жамоаси Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун 9:0 ҳисобида ғалаба қозониши лозим эди.

Аммо жамоа нафақат бу натижани қайд эта олмади, балки дурангни сақлаб қолишда ҳам муваффақиятсизликка учради. Рақиблар иккинчи бўлимда ўйинни ўз фойдасига ҳал қилиб, охирги ярим соатда тўртта гол уришга муваффақ бўлишди.

"Скуадра Аззурра"нинг ягона голини 11-дақиқада Франческо Пио Эспозито киритди. "Асосий бурилиш нуқтаси Ослодаги ёзги мағлубият бўлди.

Лекин бугун биз анча яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда жуда суст ўйнадик – бу келгусида такрорланмаслиги лозим.

Хатоларимизни чуқур таҳлил қилишимиз керак. Баʼзан ўзаро ҳамжиҳатлик етмади.

Умид қиламанки, март ойида плей-офф ўйинларига бутунлай бошқа руҳда чиқамиз", – дея Локателлининг сўзларини келтиради Football Italia. 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун ўтказиладиган плей-оффнинг ярим финал ўйини 26-мартга белгиланган бўлиб, финал 31-мартда ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Локателли Италия мағлубияти ҳақида фикр билдирди