date

Луис Суарес: Барселонада барча мавсумларим зўр ўтди

Луис Суарес: Барселонада барча мавсумларим зўр ўтди
Интер Майами ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг Барселона сафидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Уругвайлик футболчи 2014 йили Ливерпулдан Каталония клубига ўтган эди.

У Барселона сафида 283 та ўйинда майдонга тушиб, 195 та гол ва 113 та голли узатма амалга оширди. "Баъзилар менинг Барселонада фақат битта яхши мавсумим бўлган деб ўйлашади, лекин бу нотўғри.

Мен ғурур билан айта оламанки, барча мавсумларим ажойиб ўтган. Эҳтимол, баъзи мавсумларим муҳим ютуқлар йўқлиги сабабли камроқ ёрқин кўринган бўлиши мумкин, лекин мен ҳар доим яхши ўйин кўрсатганман", – деди 38 ёшли футболчи ўзининг сўнгги интервьюсида.

Суарес 2020 йилда Мадриднинг Атлетико клубига ўтган ва 2024 йил бошидан бошлаб ҳозирги жамоаси Интер Майами шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Суарес: Барселонада барча мавсумларим зўр ўтди