Николас Жексон қишда Бавариядан кетмайди

Ҳужумчи Николас Жексон мавсум охиригача "Бавария" сафида ўйнашда давом этади. Сенегал терма жамоаси аъзоси "Челси"дан ижарага олинган ва унинг Лондонга қайтиши эҳтимолдан йироқ.
Футболчининг келажаги ҳақидаги саволлар мавжуд бўлса-да, журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотига кўра, мюнхенликлар Жексон билан қишки трансфер ойнасидан хайрлашмоқчи эмас. Шунингдек, 24 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам январда жамоани тарк этишни режалаштирмаяпти.
Жорий мавсумда Жексон "Бавария" сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Эҳтимол, келаси йил ёзида "Челси" футболчини бошқа клубга сотади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг