date

Луис Суарес: "Ливерпуль" ва "Барселона" давримни солиштирдим


“Интер Майами” ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг “Ливерпуль” ва “Барселона”даги фаолиятини эслади. Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, уругвайлик юлдузнинг энг кучли йиллари айнан мерсисайдликлар ва каталонияликлар сафида кечган.

"2013-2014 йиллардаги "Ливерпуль"даги Суарес ўзига хос эди, - дейди Луис. - "Барселона"даги Суарес эса бутунлай бошқа.

Трансфердан сўнг менинг ролим кескин ўзгарди. "Барселона"да бир тегинишда ўйнашни ўргандим, майдонни яхшироқ тушунишни бошладим.

"Ливерпуль"да эса мен тўпни 40 метр масофага ўзим олиб борардим. Испанияга кўчиб ўтишим менинг ўйинимни ўзгартирди: кўпроқ пасга интилдим ва буни ўз эволюциям деб биламан" - дея таъкидлайди 38 ёшли футболчи Sport нашрига берган интервьюсида.

Луис Суарес 2024 йил бошидан бошлаб “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Суарес: "Ливерпуль" ва "Барселона" давримни солиштирдим