date

Барселона ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи

Барселона ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи
Кёльн клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Саид Эл-Мало Германия чемпионатини тарк этиб, Испанияга кўчиб ўтиши мумкин. Sport.es нашри журналистларининг хабарига кўра, 19 ёшли германиялик вингерга Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар раҳбарияти ушбу истиқболли футболчини 2025/2026-йилги мавсум якунида таркибга қўшиб олиш режасини кўриб чиқмоқда. Саиднинг трансфер қиймати ҳозирда 18 миллион еврога баҳоланмоқда, бироқ "Кёльн" уни камида 30 миллион еврога сотишни мақсад қилган.

Жорий мавсумда Саид Эл-Мало Германия Бундеслигасида ўнта ўйин ўтказиб, тўртта гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи