
Монако клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин жамоанинг қандай қилиб соврин қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. "Маълумки, бунга эришиш учун жамоада кучли ва соғлом футболчилар бўлиши керак.
Афсуски, сўнгги пайтларда жароҳатлар жуда кўп бўлди. Беш нафар асосий ўйинчимиз сафдан чиққан.
Агар футболчиларимиз соғлом бўлса, кўпроқ ғалабаларга эришамиз", — деди Головин "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида. Головин 2018 йилдан буён "Монако" сафида тўп сурмоқда, бироқ бу вақт ичида у бирор соврин қўлга кирита олмади.
Россиялик футболчи билан биргаликда Монако клуби Франция Кубоги ва Суперкубоги финалида бир мартадан қатнашган, аммо ҳар икки ҳолатда ҳам ПСЖга ютқазган. Чемпионатда эса Головин билан кумуш ва учта бронза медалига эга чиқилган.
Ҳозирги кунда "Монако" Лига 1 мусобақаси турнир жадвалида 20 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.