date

Александр Головин: Ёшим ўз таъсирини кўрсатмоқда


Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин ўзининг ҳозирги ҳолати ва 20 ёшдаги даври ўртасидаги асосий фарқ ҳақида гапирди. Футболчининг сўзларига кўра, ёш ўз таъсирини энг аввало ўйинлардан кейинги тикланиш жараёнига кўрсатади.

Головин таъкидлашича, ёшлик даврида организм юкламалардан кейин тезроқ тикланар эди ва режимга қаттиқ риоя қилишга эҳтиёж бўлмаган. Ҳозир эса тикланишга кўпроқ эътибор қаратиш зарур.

"Аввалги йилларда ўйинлардан кейин тикланишим анча осонроқ эди. Бу аниқ.

20 ёш ва 29 ёш орасида катта фарқ бор. Ҳозир эса тикланиш учун кўпроқ вақт ажратишим керак.

20 ёшимда баъзи нарсаларга эътибор бермасдан, ҳаммаси ўз-ўзидан яхши бўлиб кетади, деб ўйлардим. Ҳозир эса бу бошқача," - дейди Головин "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида.

Александр Головин 2018 йилдан буён "Монако" клуби сафида ўйнамоқда. Шу вақт ичида у 241 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урди ва 40 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Головин: Ёшим ўз таъсирини кўрсатмоқда