
Валерий Непомнящий Россия терма жамоасининг ҳозирги таркиби ва унинг салоҳияти ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, жамоа таркибни шакллантиришда сезиларли ютуқларга эришди ва узоқ йиллар давомида мавжуд бўлган муаммолардан халос бўлди.
Непомнящий таъкидлашича, авваллари терма жамоада ҳимоячилар ёки ҳужумчилар етишмас эди, эндиликда эса тўлақонли ва мувозанатли таркиб шаклланмоқда. "Фақатгина бир муаммо бор – жуда кўп ротация.
Аммо бизда иқтидорли футболчилар ва тезкор ўйин бор. Сўнгги икки ўйиндаги натижалар мухлисларни хафа қилган бўлиши мумкин, лекин мен умидсизланмайман – терма жамоанинг истиқболи бор", – деди россиялик мураббий "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида.
Россия терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўйин ўтказди: аввал Перу билан дуранг (1:1) ўйнади, кейин эса Чилига (0:2) мағлуб бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.