date

Ўзбекистон таэквондочилари Ислом ўйинларида яна тарих ёзди

Ўзбекистон таэквондочилари Ислом ўйинларида яна тарих ёзди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида таэквондо WТ бўйича беллашувлар ўз якунига етди. Мусобақа нафақат юқори рақобат, балки спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва иродасини тўлиқ намоён этган жанглар билан эсда қолди. Айниқса, Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки том маънода кўпчилик эътирофига сабаб бўлди.

Бу галги турнирда таэквондочиларимиз ўзларининг қаергача ўсганини, қанча меҳнат қилганини амалда кўрсатишди. Йигит-қизларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида барча рақиблардан устун келди ва биринчи ўринни қўлга киритди. Бу натижа Ўзбекистон таэквондо мактабининг барқарор равишда ривожланаётганидан ва ҳар бир мусобақада ўз сўзини айта олишидан далолат беради.

Олтин медал соҳиблари:

  • Озода Собиржонова (70 кг) — ўз вазнидаги рақибларга имконият қолдирмасдан, барқарор ва тажрибали ўйин намойиш қилди.
  • Диёрбек Тўхлибоев (67 кг) — мукаммал тайёргарлиги ва тезкор техникаси билан финалда ҳам юқори даражани сақлади.
  • Марат Мавлонов (+82 кг) — оғир вазндаги рақобатга қарамай, ўзига ишонч ва кучли иродаси билан чемпонликни қўлга киритди.

Кумуш медал соҳиблари:

  • Нажмиддин Қосимхожиев (74 кг) — финалгача барча беллашувларда ўз кучини намойиш қилди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда омад етарлича кулиб боқмади.
  • Светлана Осипова (+70 кг) — тажрибали спортчи сифатида юксак даражада ўйнади ва муносиб иккинчи ўринни эгаллади.

Бронза медал соҳиблари:

  • Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг) — рақобат кучли бўлган вазнда мўътадил ва аниқ ҳаракатлари билан бронзага сазовор бўлди.
  • Диёра Азизова (63 кг) — тайёргарлиги ва собитқадамлиги билан ўзига хос таэквондочи эканини яна бир бор исботлади.

Ўзбекистон терма жамоасининг бу ғалабаси мамлакат спорт ҳаётида яна бир ёрқин саҳифа сифатида тарихда қолиши шубҳасиз. Ар-Риёддаги ушбу муваффақият навбатдаги йирик мусобақаларда ҳам янги юксакликлар учун етакчи куч бўлиб хизмат қилади. Мухлислар эса спортчилардан янада катта зафарлар кутишмоқда, чунки бизнинг таэквондочилар ҳар гал майдонга чиққанда фахр билан курашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон таэквондочилари Ислом ўйинларида яна тарих ёзди