date

Паоло Мальдини: "Иккинчи Мальдини йўқ"


Паоло Мальдини, "Милан" клубининг афсонавий собиқ ҳимоячиси, "Иккинчи Мальдини йўқ ва уни излашнинг ҳожати йўқ", дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, фаолиятининг бошида уни отаси Чезаре билан доимий равишда таққослашлар катта қийинчиликлар туғдирган.

"Таққослашлар ҳеч кимга ёрдам бермайди, аксинча, зарар келтиради. Ҳар бир инсонга ўзини ўзи намоён қилиш имконини беринг.

Мен буни жуда яхши тушунаман, чунки мени доим отам билан, кейин эса Кабри билан таққослашарди. Бу эса фақатгина фаолиятимга халақит берарди", - деди Мальдини pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.

Паоло Мальдини ўзининг бутун футболчилик фаолиятини "Милан"да ўтказган ва 2009-йилда бутсиларини михга илган. У маъмурий лавозимда "Милан"да ишлаган бўлса-да, 2023-йилнинг ёзида ишдан бўшатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Паоло Мальдини: "Иккинчи Мальдини йўқ"