
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Челси» томонидан ярим ҳимоячи Ромео Лавиянинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Аввалроқ Лавияни «Манчестер Юнайтед»га таклиф қилиш орқали Алехандро Гарначо трансфери бўйича келишувга эришиш мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Бироқ, Романо бу маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслигини билдирди. Лондон клуби Лавияга катта ишонч билдирмоқда ва унда улкан салоҳиятни кўрмоқда.
«Челси» раҳбарияти 21 ёшли бельгиялик футболчи жисмоний формада бўлганида ўз маҳоратини тўлиқ намойиш этишига ишонмоқда. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Ромео Лавиянинг нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.
Алехандро Гарначонинг трансфери эса Лондон клубига 45 миллион евродан кўпроққа тушган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.