
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Итан Нванери бўйича муҳим қарор қабул қилиши керак. 18 ёшли футболчи жорий мавсумда фақат уч марта асосий таркибда майдонга тушган, улардан иккитаси Лига Кубогида, бироқ Англия Премер-лигасида бирорта ҳам ўйинда қатнашмаган.
Mail Sport хабарига кўра, клуб истиқболли футболчини январ ойидаги трансфер ойнасидан ижарага бериши мумкин. "Арсенал" раҳбарияти ёш иқтидор эгаси доимий ўйин амалиётига муҳтожлигини тушунади ва бу тажрибани бошқа жамоада орттириш осонроқ бўлиши мумкинлигини тан олмоқда.
Итан Нванери жорий мавсумда "Арсенал" сафида тўққизта учрашувда қатнашиб, битта гол уришга муваффақ бўлган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ёш футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.