
Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг келаси йил ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоа оптимал ҳолатда бўлишига ишонч билдирди. "Апельсинлар" ўзининг сўнгги саралаш ўйинида Литва терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб, Шимолий Америкага йўлланмани қўлга киритди.
"Жаҳон чемпионатига оптимал ҳолатда йўл оламиз, деб ишонаман. Аммо ҳозир бизнинг имкониятларимизни аниқ айтиш қийин.
Рақиблар жуда кучли. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, лекин ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишнинг фойдаси йўқ", — деди де Йонг derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Нидерландия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг финалига уч марта чиққан (1974, 1978 ва 2010-йиллар), бироқ ҳар сафар мағлуб бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.