
Бавариянинг собиқ машҳур футболчиси Филипп Лам Йозуа Киммих учун энг мақбул позиция ҳақида фикр билдирди. 30 ёшли немис футболчиси Мюнхен клубида ярим ҳимояда ҳаракат қилади, миллий терма жамоада эса кўпинча ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнайди.
"Йозуа иккала позицияда ҳам аъло даражада ўйнай олишини исботлади. Бу кўп жиҳатдан унинг атрофидаги футболчиларга ва жамоада кимлар мавжудлигига ҳам боғлиқ.
Шахсан мен уни кўпроқ 'саккизлик' позициясида кўраман, унинг ёнида таянч ярим ҳимоячи бўлиши керак. Агар мен мураббий бўлганимда, Киммихни айнан шу тарзда жойлаштирган бўлардим", – дейди Ламнинг сўзларини Sport1 нашри келтирган.
Шанба куни Бавария Бундеслиганинг 11-тури доирасида Фрайбург жамоасига қарши учрашув ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.