
Лондоннинг "Тоттенҳем" клуби кучли дарвозабон сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, жамоа дарвозабонлар сафини жаҳон даражасидаги ўйинчи билан кучайтиришни мақсад қилган. Ушбу маълумотлар биринчи марта ёзда тарқалган эди.
Ҳозирги вақтда "Тоттенҳем" таркибида уч нафар дарвозабон бор. Биринчи рақамли дарвозабон сифатида Гильермо Викарио тан олинган бўлиб, у барча мусобақаларда 16 ўйинда майдонга тушган.
Антонин Кински бу мавсумда икки марта ўйнаган бўлса, Брендон Остин ҳанузгача майдонга тушмаган. Англия чемпионатининг 11-туридан сўнг "Тоттенҳем" 18 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.