date

Луис Суарес: "Танқид мени кучлироқ қилди"

Луис Суарес: "Танқид мени кучлироқ қилди"
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси ва энг яхши тўпурари Луис Суарес интизом билан боғлиқ муаммолари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ҳозирда МЛСнинг "Интер Майами" клубида тўп сураётган футболчининг сўзларини испаниянинг Diario SPORT нашри эълон қилди.

"Кўп марта ўзимни бардошлилик ва курашни давом эттиришда ўрнак бўлишим мумкин деб ўйлаганман. Шу билан бирга, кўплаб жиҳатлар бор, уларда мен ўрнак бўлолмайман. Буни қабул қиламан, биламан ва тушунаман. Ҳар доим танқид билан курашганман.

"Насионал"даги дебютимда имкониятларни бой берганим учун танқид қилишарди. "Аякс"да семиз дейишган. "Ливерпул"да интизом етишмаслиги учун, "Барселона"да эса муваффақиятсизликлар туфайли танқидларга учраганман.

Фаолиятимнинг барча босқичларида бир хил муаммолар билан курашдим. Охир-оқибат, танқид мени кучлироқ қилди", - деди Суарес дея унинг ушбу сўздарини келтиради нашр.

 Суарес "Барселона" таркибида 283 ўйинда 195 та гол урган бўлса, "Ливерпул" сафида 159 ўйинда 111 та гол киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Суарес: "Танқид мени кучлироқ қилди"