date

Дуайт Йорк: “Арсенал” АПЛда ғолиб бўлмайди

Дуайт Йорк: “Арсенал” АПЛда ғолиб бўлмайди
Собиқ машҳур футболчи Дуайт Йорк Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида “Арсенал” клуби имкониятларини баҳолади. Экспертнинг фикрича, Лондон жамоаси бу мавсумда чемпионликка эриша олмайди.

“Менимча, “Арсенал” яна ўзига хос услубда ҳаракат қилади. Ичимда ғалати бир туйғу бор, улар қандайдир тарзда муваффақиятсизликка учрайди.

Ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин”, — дейди Йорк Metro нашрига берган интервьюсида. АПЛнинг 11-тури натижасида Микел Артета бошқарувидаги жамоа 26 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Якшанба куни “канонирлар” ўз майдонида “Тоттенхем” билан баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дуайт Йорк: “Арсенал” АПЛда ғолиб бўлмайди