
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Мариано Диаснинг фикрига кўра, Эндрик учун жамоани алмаштириш фойдали бўлиши мумкин. 19 ёшли бразилиялик футболчи "Қироллик клуби" сафида деярли майдонга тушмаяпти ва январ ойида ижарага берилиши кутилмоқда.
Эндрикнинг ижарага кетиши эҳтимоли юқори бўлган клуб сифатида Франциянинг "Лион" жамоаси тилга олинмоқда. "Мен Эндрикка "Реал"дан кетган тақдирда, ўйиндан завқланишни маслаҳат бераман.
Ҳар доим асосий таркибда майдонга тушиш футболчи учун энг яхши ҳолатдир. Агар футболчига ҳақиқатан ҳам ишонч билдирилса, у ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қила олади.
Аммо бир неча дақиқага ўйинга тушиш орқали ўзини кўрсатиш қийин. Агар Эндрик ижарага кетадиган бўлса, келажакда "Реал"да муваффақият қозонишига ҳеч нима тўсқинлик қилмайди", – дейди Мариано Диас Madrid Universalга берган интервьюсида.
Жорий мавсумда Эндрик "Реал" сафида бор-йўғи бир марта майдонга тушган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.