
Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ футболчиси Мехмет Шолл учун бу воқеа ҳақиқий драма бўлди. Германиянинг Bild нашрига кўра, унинг уйи электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёниб кетган.
Ёнгин аввал қўшни гаражда бошланган ва кейинчалик Шоллнинг гаражига ҳам кўчган. Яхшиямки, уйнинг ўзи деярли зарар кўрмаган, аммо гараж ва ундаги автомобил жиддий зарар кўрган.
Ҳодиса вақтида ҳеч кимга зарар етмаган. Мехмет Шолл 1990-йилларда "Бавария" сафида ажойиб ўйинлари билан танилган.
У клуб сафида 469 та ўйинда майдонга тушиб, 117 та гол урган. Шолл саккиз марта Германия Бундеслигаси чемпиони бўлган ва 2001 йилда Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.