
Италиянинг "Милан" клуби собиқ ҳужумчиси Маурисио Ганц Рафаэл Леау муваффақиятларидан мамнун. Ганцнинг сўзларига кўра, у ҳар доим португалиялик ҳужумчининг улкан салоҳиятига ишонган.
"Унинг ўйини мени ажаблантирмайди, мен ҳар доим унга яхши муносабатда бўлганман ва унинг кучи ҳамда кескин ҳужумларига ҳурмат билан қараганман. У дарвоза олдида хавфли, ўйин марказида эмас.
Аллегри унинг майдондаги позициясини тўғри аниқлаб берди. Леау тезкорлик билан ўйинни рақиб дарвозаси томон яқинлаштиради", – деди Ганц pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэл Леау 2019-йилдан буён "Милан" сафида тўп сурмоқда. У бунга қадар Франциянинг "Лилль" ва Португалиянинг "Спортинг" клубларида фаолият юритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.