date

Амброзини: Аллегри - истеъдодли мураббий


Италиянинг "Милан" клуби собиқ футболчиси Массимо Амброзини жамоанинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳақида фикр билдирди. У Аллегри ҳақида юқори баҳо бериб, уни ажойиб мураббий деб атади.

"У жуда истеъдодли мураббий. Унинг интуицияси аъло даражада.

Мен унинг қўл остида ўйнаган вақтимда у юлдуз футболчилар билан ишлашни ажойиб тарзда уддалаган эди", - дейди Амброзини pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Амброзини 1995 йилдан 2014 йилгача "Милан" сафида тўп сурган ва фаолиятининг сўнггида Аллегри бошчилигида Скудеттони қўлга киритган эди.

Ҳозирда "Милан" А Серия чемпионатининг турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Амброзини: Аллегри - истеъдодли мураббий