Теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Australian Open–2017 мусобақасининг учинчи даврасида жаҳон рейтингида 117-ўринда бораётган ўзбекистонлик Денис Истомин испаниялик теннисчи, дунёнинг 31-ракеткаси Пабло Каррено Бустага қарши кортга чиқди.
Уч ярим соат давом этган беллашувда Денис Истомин 5 сетда – 6:4, 4:6, 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, фаолиятида биринчи марта Australian Open турнирининг нимчорак финалига чиқди.
Денис Истомин биринчи даврада хорватиялик Иван Додични 4 сетда – 6:1, 6:4, 3:6, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Иккинчи даврада эса Ўзбекистон вакили дунёнинг 2-ракеткаси Новак Жоковични сенсацион тарзда таслим қилганди.
30 ёшли теннисчи нимчорак финалда болгариялик Григор Димитров (15-ракетка) ва франциялик Ришар Гаске (18-ракетка) учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради. Ўйин натижасидан қатъи назар Истомин 165 минг доллар мукофот пулига эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Денис Истомин дунёнинг 12-ракеткасидан реванш олиш имкониятини қўлдан чиқарди

Дэвис кубогида Денис Истомин терма жамоага биринчи очкони келтирди

Денис Истомин 4 сетда Григор Димитровга имкониятни бой бериб қўйди

Истоминнинг рақиби Australian Open’да ҳакамни "пойлади"

Денис Истоминнинг 1/8 финалдаги рақиби аниқ бўлди

Истомин Astana Challenger турнирининг ярим финалига чиқди