
Комо клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас Мадриднинг Реал клуби радарида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Ўтган ёзда Реал Пасни 8 миллион еврога қайта сотиб олиш опциасидан фойдаланмаган эди. Аммо "қироллик клуби" 2026 йилда 9 миллион евро ёки 2027 йилда 10 миллион евро эвазига футболчини қайтариб олиш имкониятига эга.
Шунингдек, агар Комо клуб Пасни бошқа жамоага сотишга қарор қилса, Реал трансфер суммасининг 50 фоизини олади. 21 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Паснинг ҳозирги бозор қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.