date

Захарян "Реал Сосьедад"нинг ғалабасига ҳисса қўшди


Ла Лига 13-тури доирасида "Реал Сосьедад" жамоаси меҳмон бўлиб, "Осасуна"га қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 42-дақиқасида "Осасуна" бурчак тўпидан сўнг Алехандро Катена бош билан гол уриб, ҳисобни очди — 1:0.

Меҳмонлар эса тез орада ҳисобни тенглаштиришди. Рикошет сабаб Браис Мендес гол киритиб, натижани 1:1 кўринишга олиб келди.

59-дақиқада басклар ҳужумчиси Гонсалу Гедеш ажойиб зарба йўллаб, "Реал Сосьедад"ни олдинга олиб чиқди — 1:2. Тез орада Арсен Захарян Андер Барренечеа билан алмаштирилди.

Алмаштирилган футболчи ўйинда икки хавфли вазият яратди. Биринчи зарбаси аниқ бўлмаган бўлса-да, 82-дақиқада у дарвозабон устида тўпни ошириб, ҳисобни 1:3 кўринишга келтирди.

Якуний дақиқаларда "Осасуна" ўйинчиси Иниго Аргибиде қўполлик сабаб қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Мазкур ўйиндан сўнг "Осасуна" қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан бир очко юқорида жойлашган бўлса, "Реал Сосьедад" лига жадвалида тўққизинчи ўринни бўлишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Захарян "Реал Сосьедад"нинг ғалабасига ҳисса қўшди